Фарғонада MAN ағдарилиб, йўл четидаги иккита машинага урилди 

3-саҳифа

image

Фарғонада MAN русумли юк автомобили ағдарилиб, йўл четидаги Lacetti ва Cobalt'га бориб урилди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этди. 

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 14 май соат тахминан 00:30 ларда Марғилон шаҳар ҳудудидан ўтган 4R102 Фарғона ҳалқа автомобиль йўлининг 228-километрида содир бўлган.

1997 йилда туғилган ҳайдовчи MAN русумли ярим тиркамали юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб ағдарилган ва йўл четида тўхтаб турган Lacetti ва Cobalt русумли автомобилларга бориб урилган. 

Бунинг оқибатида Lacetti ва Cobalt ҳайдовчилари тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Lacetti 2 ҳайдовчиси эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан MAN русумли юк автомобили ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг