Фарғонада кўмирни талон-торож қилган шахс қўлга олинди
Жамият
−
03 Ноябрь 2022
4217Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида еттита маҳаллага ажратилган кўмирни талон-торож қилгани айтилаётган омборхона мудири қўлга олинди.Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Таъкидланишича, ҳолат Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда аниқланган.
Унга кўра, “К.Т.” МЧЖ Фарғона вилояти филиали Сўх кўмир омбори мудири ва тумандаги бошқалар еттита маҳалла учун ажратилган кўмирларни гўёки аҳолига етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштирган. Маълум қилинишича, улар жами 300,5 тонна кўмирни бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган
Шаҳбоз Абдусатторов
LiveБарчаси