Фарғонада қирғиз, тожик, ўзбек вакиллари иштирокида бизнес форум ўтказилади

Жамият

image

Фарғона шаҳрида Фарғона (Ўзбекистон), Боткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимлигининг  маълумотига кўра, жорий йилнинг 22 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев ва  Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Aҳмадзода бошчилигидаги икки қўшни давлат вилоятлари расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегациялар Фарғона вилоятига ташриф буюради.

Делегация ҳамкорлигида 23 апрель куни "Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови" мавзусидаги халқаро бизнес-форум бўлиб ўтади. Хабарда айтилишича, бизнес-форум доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик бўйича йиғилишлар ҳамда “Б2Б” ва “Г2Б” шаклларидаги учрашувлар ўтказилади.

Ташриф доирасида уч чегарадош вилоят раҳбарларининг музокаралари ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон вакилларининг Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиши, вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолияти билан танишиши ҳам режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель куни Фарғона вилояти Риштон туманидан Сўхга борувчи Қирғизистон орқали ўтадиган йўлнинг очилиши бўлиб ўтди.

Орзугул Aкрамовна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг