Фарғонада қассоб кушхонасида ўлдириб кетилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Фарғона вилоятининг Қува туманида 37 ёшли қассоб уйидаги кушхонада ўлдириб кетилди. Бош прокуратура Матбуот котибига кўра, қассобнинг жасади 5 июнь куни уйига туташ кушхонадан топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасида қассоб бўйин олд юзаси юқори қисмидаги мушаклари қон томирлари шикастланиши ортидан қон кетиши натижасида вафот этгани кўрсатилган. Шунингдек, мурда кўздан кечирилганда бошқа тан жароҳатлари ва улардан қолган излар ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳақиқатни аниқлаш мақсадида бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб, уни жиноят қурбони бўлганлигини аниқлаш имкони йўқлигини инобатга олиб, 6 июнь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг