Фарғонада қалбаки пул ўтказган шахс аниқланди
Жамият
−
12 Октябрь 2019
4446"Ўзбекистон сўмини қалбакилаштириш қонунга мувофиқ таъқиб қилинади" Бу сўзлар миллий пул бирлигимиз бўлган сўмнинг ҳар бир купюрасида акс этган. Бироқ сўмни қалбакилаштириш орқали қонунни бузадиганлар орамизда бор экан. Бундай ҳолат Фарғонада кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, Фарғона шаҳри, Меҳрибонлик маҳалласида яшовчи фуқаро Мансур В. (1998 й.т., ишсиз) "Epson Stylus Photo PX600" русумли рангли принтер ёрдамида 50000 сўм купюрадаги жами 2.миллион 150 минг сўм қийматдаги қалбаки пуллар тайёрлаб, уларни ўтказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 11 октябрь куни Мансур В.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
LiveБарчаси