Расман: Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар ҳам ис газидан ўлаётгани тасдиқланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Фарғона шаҳридаги хонадонлардан бирида ис газидан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 январь куни соат 13:00 ларда шаҳарнинг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи икки киши ҳамда шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб борилган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, улар шифохонада вафот этган. Вафот этганларнинг 2 нафари ҳарбий хизматчи бўлган.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

“Фарғона шаҳрида уч киши (2 нафари ҳарбий хизматчи) ис газидан заҳарланиши оқибатида ҳалок бўлганлиги ҳолати юзасидан Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made