Фарғонада Iphone 13 ларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонада қиймати 603 млн сўмлик жами 43 дона Iphone 13 ни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 28 март куни вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Э.Д. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилни тўхтатган. Сўнг ушбу машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Н.га тегишли бўлган қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, юклар орасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 603 млн сўмлик жами 43 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг