Фарғонада ИИБ ходимлари ушлаб кетган фуқаро вафот этди
3-саҳифа
−
28 Август 2022
22791Ижтимоий тармоқларда Қувасой шаҳар Лашкар қишлоғида Ички ишлар бўлими профилактика инспектори бир фуқарони уриб жароҳат етказганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси изоҳ берди.
Аниқланишича, кеча, 27 август куни соат 19:00 ларда Қувасой шаҳар “Юқори Мўян” МФЙ ҳудудида 1962 йилда туғилган фуқаро Х.Т. жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар содир этган.
Шу сабабли, у Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мастлик ҳолатини текшириш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда унинг соғлиғи ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, Х.Т.нинг ўлимига “Юракнинг ишемик касаллиги, юрак тож кон томирларини ўткир етишмовчилиги, ўнг томонлама пневмония, сурункали плеврит, ошқозон ости безига қон қуйилиши, алкоголдан заҳарланиш” ташхиси қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Текширув жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь