Фарғонада фуқаро снаряд топиб олди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида фуқаро эски снаряд топиб олди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат тахминан 12:00 ларда Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани ИИБ бўлимига тушган хабарга кўра, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи 52 ёшли фуқаро Б.Ҳ. ахлат йиғиш жойидан занглаган темир бўлагини топиб олиб, ўз хонадонига олиб келган. Хонадонига келиб темир бўлагини кўздан кечирганда ушбу жисм портловчи снаряд эканлигини билиб қолган ва ҳудуд профилактика инспекторига хабар берган.

Воқеа жойига тезкорлик билан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилоят ИИБ сапёр бўлинмалари етиб бориб, мазкур снаряд зарарсизлантириш учун олиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

997

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг