Фарғонада фирибгарлар тилла ўрнида мис тақинчоқларни пуллашди
3-саҳифа
−
27 Октябрь 2020
4902Қўқон шаҳрида 23 август куни номаълум аёллар савдо мажмуасига кириш дарвозаси олдида мисдан тайёрланган аёллар занжирини тилла сифатида 8.000.000 сўм эвазига сотишга уринган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 4 сентябрь куни А.Ё. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган.
Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Амалга оширилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни содир етган аёллар аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Динара Юсупова
LiveБарчаси