Фарғонада дордан йиқилган дорбоз вафот этгани ростми? Вазирлик изоҳ берди

Жамият 14911
image

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги циркда арқон узилиб кетиши оқибатида дорбоз боши билан ерга тушгани ва вафот этгани  ҳақидаги хабар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, ушбу хабарлар асосга эга эмас.

ССВ Матбуот хизмати вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланган. Маълум бўлишича, ҳақиқатан ҳам шу йилнинг 23 февраль куни саот 19:25 га яқин дорбозлик билан шуғулланувчи Э. исмли фуқаро дордан йиқилиши оқибатида жароҳатланиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб келинган.

Марказ мутахассислари уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказган. Беморга “Ўнг пешона ва бурун бўшлиғи суякларининг парчаланиб  синиши. Бош мия лат ейишининг оғир даражаси. Бош мия ўнг ярим шари пешона бўлаги эпидурал гематомаси. Субарохнаидал қон қуйилиши. Пневмоцефалия. Бош юмшоқ тўқималари лат ейиши ва териости гематомаси” ташхиси қўйилган ва беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган. 

Марказ мутасаддиларининг маълум қилишича, беморнинг аҳволи барқарор бўлиб, ҳозирда нейрореанимация бўлимида малакали мутахассислар назоратида белгиланган стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 767
Рейтинг: 2.9
t
×