Фарғонада Cobalt велосипедчини уриб юборди. Қурбон бор

3-саҳифа 2497
image
-

Жорий йилнинг 21 апрель куни Фарғона вилояти Риштон туманида Сobalt русумли автомобиль йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро Х.И. Сobalt русумли машинасини Риштон тумани "Бўстон" МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётганда қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Қ.У. исмли шахсни уриб юборган.     

Маълум қилинишича, Қ.У. тан жароҳати олиши оқибатида шифохонада вафот этган.       

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3.2
t
×