Фарғонада Cobalt қасддан чегарачини уриб кетди

3-саҳифа

image

Фарғона тумани Тоштепа кўчасидаги чегара қўриқлаш постида ҳайдовчи Cobalt русумли автомобилда ҳарбий хизматчини уриб кетди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди. 

Аниқланишича, И.М. Cobalt русумли транспорт воситасини бошқариб бориб, Тоштепа кўчасида жойлашган ҳарбий қисмга қарашли чегара қўриқлаш постига яқинлашган вақтида, ушбу чегара постида хизмат олиб бораётган муддатли харбий хизматчи Д.Ў.нинг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан, ўтиб кетган. Сўнгра Д.Ўроқов дарҳол рация алоқа воситаси орқали ўзидан 200 метр узоқликда хизмат вазифасини олиб бораётган ҳарбий хизматчи оддий аскар А.Т.гаCobalt автомашинаси унинг қонуний талабига бўйсунмасдан чегара постини бузиб ўтганлиги ҳақида хабар берган.

Оддий аскар А.Т. эса ушбу транспорт воситасини тўхтатиш учун унга тўхташ ишорасини берган. Ҳайдовчи И.М. чегара постида ўз хизмат вазифасини бажарётган ҳокимият вакили ҳисобланган ҳарбий хизматчи А.Т.нинг қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш мақсадида, унга қараб ҳаракатланиб бориб, машинанинг олд қисми билан уни қасддан уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Оддий аскар А.Т. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

672

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made