Фарғонада бир неча фуқаролар йўл ёқасида жанжаллашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманида бир нечта фуқароларнинг йўл ёқасида жанжаллашаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Кеча, 30 январь куни фуқаролар – Б.М.,  Ж.Т., Ж.Х. ҳамда Д.А. биргаликда  кўчада кетаётган фуқаро Ш.С.ни тўхтатишиб,  ўзаро келишмовчилик ортидан уни пичоқ билан қўрқитиб дўппослашган.

Ҳозирда ҳолат иштирокчиларининг шахсига ойдинлик киритилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “б” ҳамда “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган. 

“Ушбу шахслардан жабрланган фуқаролар бўлса, яқин орадаги ички ишлар органларига мурожаат қилишлари сўралади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида “Фарғона сув таъминоти” ходимига тан жароҳати етказмоқчи бўлган фуқаролар ушланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг