Фарғонада беморнинг ўғли ва набираси “тез ёрдам” ходимини калтаклади
3-саҳифа
−
16 Ноябрь 2022
7608Фарғона вилоятининг Риштон туманида тиббиёт ходимини калтаклаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 04:00 ларда юз берган. Риштон тумани “Оқтомир” МФЙда яшовчи фуқаро Т.Т. туман тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб, отаси 1942 йилда туғилган Т.Ғ.нинг соғлиги ёмонлашганини маълум қилган.
Тез тиббий ёрдам ходимлари Т.Т.нинг яшаш хонадонига бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг қон босими кўтарилгани сабабли туман марказий шифохонасига олиб кетаётган вақтида бемор Т.Ғ. вафот этган.
Отасининг вафот этганидан ғазабланган Т.Т. ва унинг ўғли Ғ.Х. тез ёрдам ходими Б.З.ни уриб, унга тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси