Фарғонада аёл ўзини машинадан ташлаб, вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Фарғона вилояти Бувайда туманида 34 яшар аёл ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Бироқ бу маълумотлар асоссиз бўлиб чиқди. Аёл ўлдирилмаган, аксинча, у ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Бош прокуратура воизига кўра, жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 19:00 ларда Бувайда тумани, “Буюк ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 1988 йилда туғилган Г.Д. ўзини автомашинадан ташлаб юборган. 

У турмуш ўртоғи З.Д. бошқарувидаги Damas русумли автомашинада кетаётиб, маҳалла ҳудудида турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, ўзини машинадан ташлаб юборган. У олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокурори бошчилигида тезкор тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган, қон доғи намуналари текшириб кўриш учун олинган. Шунингдек, ҳодиса жойини текшириш давомида чизмаси чизилган, З.Д.га тегишли Damas автомашинасидан қолдирилган 2,80 метр тормоз изи аниқланган.

Судга оид тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Г.Д.да бош мия очиқ жароҳати, бошнинг энса соҳасида эзилиб йиртилган яраси, бошнинг энса, иккала чакка асос суяклари синиши, бош мия тур пардалари остига қон қуйилишлари, бош мия моддаси шиши, чап пешона соҳасида қонталаши, иккала тизза олди юзаларида шилинмалари, чап сони қонталашлар аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

661

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг