Фарғонада аёл фуқарони шантаж қилиб, $2 минг талаб қилди
3-саҳифа
−
14 Июль 2022
7882Фарғонада фуқарони обрўсизлантирувчи видео ва расмларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, 2000 АҚШ доллари талаб қилган аёл ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берган.
Қайд этилишича, Д.М. исмли аёл фуқаро Э.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган расм ва видеоларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиб юбориши билан қўрқитган.
Уларни тарқатиб юбормаслик учун эса аёл фуқародан 2 минг АҚШ долларини талаб қилиб, пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси