Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
19 Январь 2021
2723Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири 1566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган, умумий қиймати 807,1 млн сўм бўлган 1566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси