Фарғонада 7 минг “кўки” эвазига ИИОга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғонада 7000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 18 январь куни ўтказилган тадбир давомида, аризачига ўзини “Н”деб таништирган аёл 7 000 АҚШ доллари эвазига ИИОга ишга олиб кириб қўйишини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ доллари олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида “Н” муқаддам Жиноят кодексининг 168, 223-моддалари билан 3 маротаба судлангани аниқланган. У пулларни ўз эҳтиёжи учун олгани, бошқа шахсга бериш нияти бўлмаганини билдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг