3 яшар ўғлини 4000 долларга сотаётган фарғоналик аёл ушланди

3-саҳифа 3767
image

Тошкент вилоятида аёл 3 яшар боласини 4 000 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлди. Тошкент вилояти ИИББнинг хабар беришича, бу унинг учун биринчи ҳолат эмас.

Жорий йилнинг 24 январь куни ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган Малика Қурбонова (исми шарифи ўзгартирилган) Қўқон шаҳрида яшовчи таниши 1978 йилда туғилган Зайнаб Холова билан биргаликда (исми шарифи ўзгартирилган) Нурафшон шаҳрига келиб Қурбонованинг 2018 йилда туғилган ўғли (А.А.) ни шартли харидорга 4 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қурбонова аввал ҳам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди 2016 йилда туғилган ўғли (М.Қ.)ни моддий манфаат эвазига бериб юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тадбир сўнгида 2018 йилда туғилган А.А.нинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, отасига қайтарилган. Суҳбат давомида боланинг отаси: аёли М.Қ. уни алдаб боласини уйдан олиб чиқиб кетганини, бундан хабари бўлмаганини ва қаттиқ таассуфда эканлигини билдирган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 3.1
t
×