Фарғонада 3 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди
3-саҳифа
−
26 сентябр 2023 9624 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган “Фурқат темир йўл бекатига кириш” автомобиль йўлида Cobalt, Lacetti ҳамда Damas русумли автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятидаги темир йўлнинг қўриқланмайдиган кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни йўловчи поезди уриб кетганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август