Фарғонада 3-синф ўқувчилари Gentra'ни ёқиб юборди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларида ёш болалар Gentra русумли автомобиль олд қисмини ёқиб юборгани тасвирланган видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

2022 йилнинг 21 декабрь куни Қўқон шаҳар 33-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчилари – вояга етмаган М.У., А.У. ҳамда А.Б. савдо дўкони олдида гугурт чўпини ёқиб, шу ерда турган Gentra автомашинасининг олд қисмига қистириб кетган. Оқибатда автомашинада ёнғин чиқиб, моддий зарар етказилган. 

Шундай бўлса-да, автомашина эгаси фуқаро Д.С. ички ишлар органларига бу ҳақида мурожаат қилмаган.

Мазкур ҳолат Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, вояга етмаган шахсларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Маълум қилинишича, автомашинага етказилган моддий зарар қопланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг