Фарғонада 3 нафар тиллачи аёл бошқа бир ҳамкасбини дўппослади (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида 3 нафар аёл бошқа бир аёлни “самосуд” қилгани аск этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Фарғона шаҳар Бозор йўли кўчасида тилла савдоси билан шуғулланувчи аёл ва шу ердаги бошқа савдогар аёл ўртасида келишмовчилик юзага келган ва улар уришиб кетишган. Жанжалга улардан бирининг икки нафар сингиллари ҳам аралашиб, тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, воқеа давомида бир аёлни 2 киши ушлаб турган ва ёнидаги учинчиси уни дўппослаган. Видеода бир эркак “Қўй, ажратма”, дея жанжални тўхтатмоқчи бўлганларга бақирганини кўриш мумкин. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида ҳам бир аёл она-бола томонидан “самосуд” қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made