Фарғонада 19 ёшли йигит ўзини мазах қилган икки маст эркакни пичоқлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Фарғона шааҳрида 19 ёшли йигит ўзини мазах қилиб, спиртли ичимлик олиб беришга мажбурлаган 44 ва 48 ёшли маст эркакни пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 апрель куни соат 16:20 ларда 19 ёшли А.О. Фарғона шаҳри Янги аср кўчасида яшовчи танишининг олдига келган вақтида, унинг йўлини маст ҳолатда бўлган 48 ёшли С.А. ва 44 ёшли Н.Т. тўсганликлари учун ёнида бўлган ошхона пичоғи билан уларга жароҳат етказган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, С.А. ва Н.Т. А.О.нинг йўлини тўсиб, уни қурилиши якунланмаган бинога олиб кирганлар ҳамда спиртли ичимлик олиб келишга мажбур қилиб, ҳақоратли сўзлар билан мазах қилганликлари туфайли, ушбу жиноят содир бўлгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг