Фарғонада 19 ёшли йигит 68 яшар отахоннинг ҳаётига нуқта қўйди
3-саҳифа
−
03 Сентябрь 2020
10735Фарғона вилоятида 2001 йилда туғилган экскаватор ҳайдовчиси 68 ёшли пиёдани уриб юборди ва йўловчининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Aхборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ бугун, 3 сентябрь куни соат 11:05 ларда Фарғона вилояти, Қўштепа туманида содир бўлган. 2001 йилда туғилган A.Ж. HYUNDAI русумли экскаваторни “Марғилон-Сойбўйи-Мингбулоқ” йўлида бошқариб келаётган бўлган. У йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган 1952 йилда туғилган пиёда Х.С.ни уриб юборган. Натижада, 68 ёшли пиёда Х.С. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ж.Книнг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь