Фарғонада 19 яшар қиз ва аёл тутқунликда зўрлангани бўйича маълумот берилди
3-саҳифа
−
19 Январь 2021
20991Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қува туманида аёл ва қизни уч нафар шахс зўрлик ишлатиб олиб кетиб, бир ой давомида ушлаб тургани ва номусига теккани, ушбу ҳолатдан сўнг ҳомиладор бўлиб қолган қиз ўтган йил декабрида туққанлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фарғона вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаларини маълум қилди.
Аниқланишича, фуқаро С.Р. (2001 й.т.) 2020 йил 22 сентябрь куни Қува тумани ИИБга мурожаат қилиб, уни 2020 йил 25 март куни фуқаро Т.С. Қува туманидаги кўп қаватли уйларга олиб бориб, вояга етмаган Д.Ж. ва С.К. билан бирга уни ва В.М. исмли аёлни бир ой давомида асоссиз ушлаб турганлиги, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини билдирган.
Мурожаат бўйича Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Аммо С.Р.ни зўрлик ишлатиб номусига тегилгани, олиб кетилгани ва асоссиз ушлаб турилгани ҳақидаги важлари экспертиза хулосаси, тушунтириш хатлари ва иш юзасидан тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаган.
Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан охирги маротаба 2020 йил 12 декабрда жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.
Қайд этилишича, ўрганиш давомида текширув жараёнини бевосита назорат қилган Қува тумани прокуратураси ходимлари хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолати аниқланмаган.
LiveБарчаси