Фарғонада ҳокимлик ходими $22 000 билан ушланди
3-саҳифа
−
09 Апрель 2022 21457 1 дақиқа
Фарғонада 22 минг АҚШ долларига 3 сотих ер майдонини сотиб юборган ҳокимлик мутахассиси ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Риштон тумани ҳокимлиги мутахассиси туман марказидаги 3 сотих бўш ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш ва у ерда савдо дўкони қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Фарғона тумани ҳудудидан интенсив узумчилик йўналишида фойдаланиш учун ижара асосида берилган 1 гектар ер майдонини 15 минг АҚШ долларига сотишга уринган фермер хўжалиги раҳбари ҳам қўлга олинган.
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида қайд этилган ҳолатда эса ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари харидорга мазкур хўжаликнинг 20 гектар ер майдонини 230 миллион сўмга сотишга келишиб, олдиндан 100 миллион сўм олгани аниқланган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь