Фарғона водийсида 4,5 балли зилзила кузатилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 11 сентябрь куни Фарғона водийси вилоятларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди. 

Унга кўра, тонгги соат 06:54 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида чуқурлиги 5 кмда 4,5 магнитудали зилзила бўлган. Андижон ва Наманган вилоятларида эса ер силкиниши 2-3 баллни ташкил этган.

Зилзила кучи Фарғона вилоятининг бир нечта туманларида 4 баллгача, Андижон вилоятида 2-3 балл, Наманган вилоятида 2 баллгача сезилган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

зилзила Фарғона водийси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг