Фарғона вилояти ИИБ тизимида тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
07 Январь 2021 15024 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Унга кўра, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг икки минтақавий ҳудуд вакили тайинланди.
Подполковник Элёр Ғаниев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Элёр Ғаниев Қувасой шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Музаффар Холдоров Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Музаффар Холдаров Қўқон шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь