Фарғона, Андижон ва Наманганда янги халқаро аэропортлар қурилади

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 апрель куни транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда давлат раҳбарига мамлакатаэропортларини 2035 йилга қадар ривожлантириш стратегиясининг 2026 йилгача амалга ошириш дастури ҳақида маълумот берилди. 

Бунда аэропортларни ихтисослаштириш, жумладан, Тошкент аэропортини халқаро хаб, Навоий аэропортини юк ташиш хаби, Самарқанд ва Бухоро аэропортларини туризм хабларига айлантириш кўзда тутилган.

Тошкент халқаро аэропортини модернизация қилиш орқали йўловчиларни ўтказиш қувватини соатига 2 минг 400 нафарга ошириш, рўйхатдан ўтиш, паспорт назорати ва самолётга чиқиш йўлакларини кўпайтириш режалаштирилган.

Давлат раҳбари аэропорт ходимларининг дунёқараши ва малакасини ошириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш зарурлигини таъкидлади.

Маълумки, Фарғона водийсидаги учта – Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортлари шаҳарлар ичида жойлашгани ва атрофи бино-иншоотлар билан зич ўралгани сабабли уларни кенгайтириш имконияти чекланган. Шу боис учта вилоятнинг ўртасида янги халқаро аэропорт қуриш таклиф этилмоқда.

“Тошкент-Шарқий” аэропортининг бош режаси ҳам муҳокама қилинди. Бухоро ва Урганч аэропортларида янги йўловчи терминаллари қуриш, шунингдек, ҳудудлараро лоукостер авиакомпанияси фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Президент аэропортларда хизматларни кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, нархларнинг оммабоплигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Маълумот ўрнида, 2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистон аэропортлари орқали 5 миллион 400 минг йўловчи ва 82 минг тонна юк ташилган, хорижий авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш ҳажми ошган. Харажатларни мақбуллаштириш бўйича кўрилган чоралар натижасида барча аэропортларнинг молиявий кўрсаткичлари яхшиланган.

Шу билан бирга, Самарқанд халқаро аэропорти янгидан қурилиб, ишга туширилди. Тошкент халқаро аэропортининг 2-терминали реконструкция қилиниб, ўтказиш қуввати 2 баробар оширилди. Қарши аэропортининг учиш зали янгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг