Фарер оролларида майдан бери 500 дан ортиқ дельфин ўлдирилди

Олам

image

Шимолий Атлантикадаги Дания автоном ҳудуди ва Фарер оролларида жорий йилнинг май ойида бошланган ов мавсумида 500 дан ортиқ дельфин ўлдирилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Манбага кўра, бу ов мавсуми ҳар йили ўтказиб келинадиган “grindadrap” (майдалаш) деб номланувчи фарер анъаналаридан бири ҳисобланади.

Маҳаллий аҳоли махсус ов қайиқлари орқали очиқ денгиздаги дельфинларни ҳар томондан ўраб олади ва соҳилдаги саёзликлар томон ҳайдаб келади. Қирғоқдаги овчиларнинг қолган қисми эса пичоқ ва найзасимон ускуналар билан уларни ўлдиради.

“Кеча иккита ов бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан бирида 266 та, иккинчисида эса 180 та дельфин тутилган”, дейди Фарер ороллари ҳукумати вакили.

Бу мавсум турли экологик ташкилотлар, ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ва айрим ҳукумат амалдорлари томонидан қаттиқ қораланишига қарамай, маҳаллий аҳоли буни асрлар давомида халқни боқиб келган анъана сифатида кўради.

2022 йилги мавсумда ҳукумат Атлантика оқ қиррали дельфинларини овлаш сонини йилига 500 тагача чеклаб қўйди. Бу эса маҳаллий аҳоли ўртасида кескин норозилик келтириб чиқарган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг