Фаолиятини якунлаган Нурмуҳамедов нима билан шуғулланиши маълум бўлди

Спорт 40291
image

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг мураббийи Хавьер Мендес ўзининг Instagram'даги ўз саҳифасида россиялик жангчи карьерасини тугатгандан сўнг нима қилиши ҳақида сўз юритди.

"Барча замонларнинг энг буюк жангчиси билан хайрлашамиз ва бўлажак чемпионларни тарбиялаш учун менга қўшилган ажойиб мураббийни қарши оламиз", деб ёзган Мендес.

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи куч синашди ва 2-раунддаёқ ғолиб бўлди.

Нурмуҳамедов учун бу ғалаба унинг отаси Абдулманоп Нурмуҳамедовнинг вафотидан кейинги биринчи ва профессионал фаолиятидаги қаторасига 29-ғалабаси бўлди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2724
Рейтинг: 3
t
×