Фаолиятида энг кўп “соққа қилган” спортчилар маълум бўлди
Спорт
−
23 Апрель 8056 1 дақиқа
“Sportico” нашри спорт тарихидаги энг кўп даромад кўрган спортчилар рейтингини эълон қилди.
Манбага кўра, ушбу рейтингда баскетбол афсонаси Майкл Жордан етакчи бўлди. У спортчилик фаолияти давомида 4.15 миллиард доллар даромад қилган. Иккинчи ўриндан машҳур гольфчи Тайгер Вудс жой олган бўлиб, у фаолияти давомида 2.79 миллиард доллар ишлаб топган. Кучли учликни эса португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду якунлаб берди. Роналдунинг даромади 2.23 миллиард долларга тенг.
Қуйида энг кўп даромад кўрган спортчилар рейтинги билан танишиб чиқишингиз мумкин:
1. Майкл Жордан - 4.15 миллиард доллар;
2. Тайгер Вудс - 2.79 миллиард доллар;
3. Криштиану Роналду - 2.23 миллиард доллар;
4. Леброн Жеймс - 1.88 миллиард доллар;
5. Лионель Месси - 1.85 миллиард доллар;
6. Арнольд Палмер - 1.82 миллиард доллар;
7. Жек Никлаус - 1.75 миллиард доллар;
8. Дэвид Бекхэм - 1.61 миллиард доллар;
9. Рожер Федерер - 1.59 миллиард доллар;
10. Флойд Мейвейзер - 1.52 миллиард доллар.
Манбага кўра, Роналду Жорданни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин. Бунинг учун 40 ёшли футболчи “Ал-Наср” билан шартномасини узайтириши керак бўлади. Айни вақтга келиб, икки томон бу масалани кўриб чиқмоқда.