Фаластин Президенти ва Садир Жапаров учрашди
Олам
−
17 Июнь 2023
4936Кеча, 16 июнь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашди. Бу ҳақда “Akipress” хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда Қирғизистон-Фаластин икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари ва қўшма ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Садир Жапаров Қирғизистон Фаластин давлати билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва турли ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлаган.
Қирғизистон раҳбари икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва икки давлат ўртасида юқори даражадаги сиёсий мулоқотни давом эттиришдан, томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини қайд этган.
Шунингдек, Президент Садир Жапаров Қирғизистон араб дунёси билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилаётгани ва халқаро майдонда ҳамиша Фаластинни қўллаб-қувватлаб келаётганини айтиб ўтган.
“Бунинг бир қисми сифатида Қирғизистон томони Фаластин билан БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти платформаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Маҳмуд Аббос Фаластин томони Қирғизистонда ўз элчихонасини очишга ва Фаластин халқаро ҳамкорлик агентлигини Қирғизистон томони билан алоқа ўрнатишга йўналтиришга тайёрлигини айтиб ўтган.
LiveБарчаси