Фаластин элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Жамият

image
Бугун, 9 февраль куни Фаластин элчиси Муҳаммад Абдулла Таршахани Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Қайд этилишича, бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Фаластиннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Абдулла Таршаханини мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилган.
 
"Учрашувда элчининг фаолияти давомида Ўзбекистон-Фаластин муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди", дейилади хабарда.
 
Таъкидланишича, томонларнинг ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланган.
 
Шунингдек, Муҳаммад Таршахани мамлакатдаги дипломатик миссиясини муваффақиятли амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистонга самимий миннатдорлик билдирган.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг