Фақат Ўзбекистонда ўсадиган ноёб ўсимлик Халқаро Қизил рўйхатга киритилди

Жамият

image

Ўзбекистон флорасининг ноёб вакили Moluccella Bucharica (Бухоро молуселласи) Ryding реликт ва эндемик тури Турларни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (IUCN) Қизил рўйхатига “бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида” (“critically endangered”) мақоми остида киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу иш Фанлар академияси Ботаника институти олимлари томонидан камёб турларни халқаро қизил рўйхатга киритилиши бўйича дастлабки натижа ҳисобланади.

Бухоро молуселласи дунё бўйича фақатгина Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида ўсади. Ярим аср давомида тур популяцияси 79 фоизга қисқариб кетди. Бугунги кунда ушбу камёб турнинг табиатдаги умумий сони 600 га ҳам етмайди. 

Олимларнинг таъкидлашича, тур популяциясининг қисқариб кетишида кучли антропоген таъсир ва экологиянинг кескин ўзгариб бораётганлиги сабаб бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made