Facebook орқали айтилган сўз “қимматга тушди”
Жамият
−
20 Декабрь 2022
17002Қашқадарёда Facebook орқали бошқа бир фойдаланувчини ҳақорат қилган шахс жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган С.А. ариза билан мурожаат қилиб, уни номаълум шахс ҳар хил обрўсизлантирувчи сўзлар билан Facebook ижтимоий тармоғида ҳақорат қилиб келаётганини маълум қилган. Шунингдек, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ижтимоий тармоқларда хизмат вазифасини бажараётган шахсларни ҳақорат қилиб келган шахс Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи Р.Р. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда Р.Р.гa нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Озода Чориева
LiveБарчаси