Facebook Instagram'га ўзгариш киритди

Технология 4381
image

Instagram'га эгалик қилувчи Facebook ижтимоий тармоқнинг Direct бўлимига Facebook Messenger’нинг хусусиятларини киритади. Бу ҳақда Facebook блогида хабар берилган.

"Instagram'нинг шахсий хабарлар бўлимини янгиламоқчи эканимизни эълон қиламиз. Шунингдек, Messenger тармоғидаги янги интерфейсни тақдим этамиз", дейилган хабарда.

Компаниянинг таъкидлашича, Messenger ва Instagram  функциялари бирлаштирилади. Шунда фойдаланувчилар қайси дастурни ишлатишларидан қатъи назар, хабар юборишнинг энг яхши усулларидан фойдалана олишади.

Таъкидланганидек, Instagram'нинг Direct бўлимига ўндан ортиқ янги функциялар қўшилади. 

Маълумот учун, Messenger фойдаланувчилари энди Instagram'да Messenger дастурини юкламаган фойдаланувчилар билан ҳам гаплаша олишади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 3
t
×