Facebook АҚШдаги сайловлар тартибсизлигига қарши чоралар тайёрлаган
World
−
23 September 2020 3132 1 minute
Жорий йилнинг ноябрь ойида АҚШда ўтказилиши кутилаётган сайловлар натижасида тартибсизлик келиб чиқиш эҳтимоли борлиги учун, Facebook бир қатор чоралар тайёрлаб қўйди. Шундай вазият юзага келадиган бўлса, Facebook сиёсий таркибни чеклашга оид "кескин ва истисно чоралар" кўради. Бу ҳақда компаниянинг сиёсат ва коммуникациялар бўлими раҳбари Ник Клегг маълум қилди.
"Агар, ҳақиқатан ҳам, вазият мураккаблашса, бизда бир нечта фавқулодда чоралар мавжуд", деди Клегг.
Унга кўра, Facebook сиёсий можаролар кучайишига қарши кураш концепциясини ишлаб чиққанига анча бўлган.
Шунга қарамай, мутахассис компания режаларининг мазмунини ошкор қилмади. Унинг фикрига кўра, агар мазмун очиқланса, ҳужумчилар бир қатор қарши чораларни ишлаб чиқиши мумкин.
АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрда ўтказилади. Оқ уй раҳбари лавозими учун АҚШнинг собиқ Вице-президенти Жозеф Байден ва амалдаги Президент Дональд Трамп рақобатлашади.
Live
All