“Face of Asia” гўзаллик танловида Ўзбекистон вакиласи ғолиб бўлди
Жамият
−
21 Декабрь 2021
21996Ўзбекистонлик Маргарита Муҳамеджонова Жанубий Кореяда бўлиб ўтган нуфузли “Face of Asia” гўзаллик танловида ғолиб чиқди. Бу йилги танлов пандемия сабаб онлайн шаклда ўтказилди. Саралаш уч босқичдан иборат бўлиб, финалга учта иштирокчи йўл олди. Шулардан бири Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этаётган Маргарита Мухамеджонова бўлди.
Маргарита ҳозир 25 ёшда у ташқи кўриниш, тилларни билиш, моделчилик саноатидаги тажрибаси ва бошқа ҳужжатлар кўрсаткичи бўйича тўлақонли мос келган. У 15 ёшида моделлик билан шуғулланишни бошлаган. Ҳозирда “JModels” агентлигида модел бўлиб ишлайди. Маргарита турмушга чиққан, фарзанди ҳам бор.
“Пандемия сабабли танлов кечиктирилди, кейин умуман онлайн форматга ўтказилди. Бир томондан қийинроқ бўлса, иккинчи томондан, биз Ўзбекистон учун янги нарсаларни синаб кўрдик, чунки ташкиллаштириш, суратга олиш ва тайёргарлик ишларининг ҳаммаси елкамизда эди”, “Face of Asia” гўзаллик танловининг Ўзбекистондаги вакили Жасмин Давлетова.
Маълумот учун, “Face of Asia” танлови Жанубий Кореяда 16 йилдан бери Янги йил арафасида ўтказиб келинмоқда. Унда маданият, мода, дизайн ва гўзаллик бўйича танловлар ўтказилади. Бу йил унда 80 киши иштирок этди. Бироқ, фақат энг яхши 10 киши Сеулга учиш имкониятини қўлга киритди.
Мунира Турсунова
LiveБарчаси