Ёз фаслида юз терисини қандай асраш керак? 

Саломатлик

image

Мавсум ўзгариши инсон терисига катта таъсир кўрсатади. Айниқса, иссиқ минтақаларда таъсир кўрсатувчи омиллар кўп.

Масалан, ёзда инсон териси кўплаб хавфларга дуч келади: иссиқлик, сувсизланиш, кучли ультрабинафша нурлари. Ҳозир бериладиган маслаҳатлар ёзда юз терингизни соғлом сақлашга ёрдам беради. 

1. Аввало, ёзда терининг яхлитлигини бузадиган барча косметик процедуралардан воз кечиш керак. Пилинг, тозалаш, оқартириш, укол қилиш — буларнинг барчасини кузда қилдириш мумкин, чунки ёзда улар терига инфекция тушириши ёки қуёш нуридан терини куйдириши мумкин. 

2. Терини намлантиришни унутмаслик керак! Бунда енгил, тез сингувчи кремлар ёрдам беради, масалан, алоэ вера маҳсулотлари. 

3. Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланинг! Ҳаттоки, кўчага бирровга чиққанда ҳам бундай кремларни ишлатиш зарур. 

4. Одам бир кунда минимал миқдорда икки литр сув ичиши керак. Ёзда эса буни уч ёки тўрт литргача ошириш мумкин! Ичимлик суви терининг намланишига ва иссиқликка қарши самарали бўлишига ёрдам беради. 

5. Ёзда рационга А, C ва E витаминларига бой озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш керак. Улар табиий антиоксидантлар бўлиб, қуёш нурининг зарарли таъсирига қарши курашишда ёрдам беради. Ушбу маҳсулотларга қуйидагилар киради: зайтун ва кунгабоқар ёғи, тухум, черника, сабзи, зайтун, бодом, карам, қора смородина, ҳар қандай яшил сабзавотлар. 

6. Дам олинг! Очиқ ҳавода кўпроқ бўлинг, кунига 8 соатдан ухланг, югуриш ёки велосипед ҳайдашни бошланг. Соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳар қандай мавсумда фақат фойда олиб келишини унутманг.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made