Эйфель минораси забт этилди. Парижда дорбоз 670 метрлик масофани босиб ўтди (видео)
World
−
18 September 2021 10054 1 minute
Бугун, 18 сентябрь куни Франция пойтахти Парижда дорбоз Эйфель минораси ва Шайо миллий рақслар театри ўртасида тортилган 670 метрлик масофани муваффақиятли босиб ўтди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.
Қайд этилишича, дорбоз юриб ўтган арқоннинг ердан баландлиги 70 метрни ташкил қилган. Дорбознинг исми Натан Полан.
Барча эҳтиёт чорасини кўрган Натан Полан 670 метрлик масофани 30 дақиқада босиб ўтган. Бу вақтда Парижда шамол эсиб турган, бироқ дорбозга бу қийинчилик туғдирмаган. Намойишни томоша қилиб турган меҳмонлар ва парижликлар арқондан ўтаётган одамни қарсаклар билан қўллаб турган.
Маълум қилинишича, дорбоз Полан эртага, 19 сентябрь куни Эйфель минорасидан Шайо театрига навбатдаги юришни амалга оширади. У ўз ҳаракатини Францияда ўтказилаётган Европа мероси кунларига бағишлаган.
Маълумот ўрнида, 2017 йилда Полан арқон устида бир километр юриб, жаҳон рекордини ўрнатган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August