Эй воҳ! Ўзбекистонда 8 ойда одамларни касбга ўқитиш учун 76 млрд сарфланди

Жамият

image

Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлиги томонидан жорий йил январь-август ойларида касбга ўқитиш ва ўқув марказлари учун жами 76 млрд сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағнинг 48 млрд сўми стипендия, 21 млрд сўми ўқув харажатлари, 7 млрд сўми эса ўқув марказларини сақлаш учун сарфланган. Бу ҳақда вазир Нозим Ҳусанов бугун, 13 сентябрь куни “Янги Ўзбекистон тараққиётида ижтимоий йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда маълум қилди.

“Бандлиги таъминлаган 42 минг нафар фуқороларимиздан 15 ярим минги доимий ишга жойлашган, 12 минги эса тадбиркорликни бошлаган. 14 ярим минг фуқоромиз “ўз-ўзини банд қилиш" тизими орқали давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Aлбатта, бу йўналишларни молиявий кўмаксиз қилишнинг имкони мавжуд эмас. Шунинг учун буларга жами 76 млрд сўм – 48 млрд сўм стипендия, 21 млрд сўм ўқув харажатлари ва 7 млрд сўм ўқув марказларини сақлаш учун йўналтирилди”, деди вазир Нозим Ҳусанов ўз тақдимотида. 

Шунингдек, вазир уйда ўтирган фуқарони “касб-ҳунарга ўқитаман” деб олиб чиқиш жуда қийин эканини ҳам алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, фуқароларга стипендиялар ажратилганига ҳам изоҳ берди.  

“Касб-ҳунарга ўқитишда сиёсий масала нимадан иборат?  Жуда яхши биласиз, уйда ўтирган фуқарони “касб-ҳунарга ўқитаман” деб олиб чиқиш жуда қийин. Буни бошимиздан ўтказдик. Шунинг учун ҳам уларга ҳурматли Президентимиз айтганларидек, мотивация, стимул, манфаат имкониятларни яратиб берсаккина, касбга қизиқиш пайдо бўлади.

Фуқароларга касб-ҳунарга ўқиш даврида стипендиялар ажратилади. Чунки, айрим ҳудудларга бориб, аёллар билан гаплашганимизда, “тумандан ярим соатда, қирқ минутда келаман”, “тушликка пул керак” дейди. Бундан ташқари, уларнинг йўлкираси учун ҳам тахминан ойига ўртача 400 минг сўм маблағ кетади. Мана шу харажатларни қоплаш учун бизда имконият бор”, деди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг