“Эвертон”нинг собиқ ҳужумчиси 9 ойлик маошининг бир қисмини Ғазо болаларига хайрия қилди

Спорт

image

“Астон-Вилла” ва “Эвертон” футбол клубларининг собиқ ҳужумчиси, айни пайтда Уэлс профессионал футбол клуби ҳисобланган “Кардифф Сити” футболчиси Анвар Эль-Гази ўзининг 9 ой учун компенсация тарзида тўланган ойлигининг бир қисмини Ғазодаги болаларга туҳфа қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Гап шундаки, 2023 йилнинг 7 октябрь куни Исроилнинг Ғазога қарши уруши бошланган пайтда футболчи фаластинликларни қўллаб-қувватлаган. Бу пайтда Германия чемпионатида тўп сурган футболчи “Майнц 05” клуби раҳбариятининг танқидига учрайди ва ноябрь ойида клуб раҳбарияти уни дисквалификация қилган. 29 ёшли голландиялик футболчи Instagram’да “Дарёдан денгизгача Фаластин озод бўлади” шиори остидаги пости учун ишдан бўшатилди.

Майнц меҳнат суди қарори билан жорий йилнинг июль ойида “Майнц 05” футболчининг ўтган 9 ойлик иш ҳақини, жами 1,7 миллион евро (1,9 миллион доллар) тўлашга мажбур бўлди.

Яқинда футболчи 1 миллион фунт стерлинглик маошининг учдан бир қисми – 500 минг еврони Ғазо болаларига хайрия қилишга ваъда берди.

“Майнц 05” билан бўлган суддаги курашим ҳеч қачон пул ҳақида бўлмаганини аниқ айтмоқчиман. Мен “Майнц”га 2 та нарса учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Негаки катта молиявий даромад олиш орқали унинг 500 минг евро қисмини Ғазодаги болалар учун лойиҳаларни молиялаштиришга сарфламоқчиман. 

“Умид қиламанки, “Майнц 05” тўловни тўламаслик учун бир неча бор муваффақиятсиз уринишларига қарамай, мен орқали Ғазо болаларининг ҳаётини сақлаб қолган ҳолга келтирганларга қарши курашда улар ҳам молиявий ҳисса қўшганини билиш менга таскин беради”, деган футболчи Х саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Астон-Вилла” Коутинони сотишга тайёрлигини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг