Этикдўз пандемияда масофа сақлашнинг ноодатий усулини ўйлаб топди
Бу қизиқ
−
04 Декабрь 2020
11796Руминиялик этикдўз пандемия даврида хавфсиз масофани сақлашнинг ғайриоддий усулини ихтиро қилди. Бу ҳақда "МИР 24" хабар берган.
Қайд этилишича, жорий йил май ойида этикдўз дўконларда одамлар бир-бирига жуда яқин турганини пайқаган ва унинг ҳаёлига ушбу ғоя келган.
Гап шундаки, этикдўз бутун дунёда ғайриоддий қизиқиш уйғотадиган, узун, 75-ўлчамли ботинка тиккан. Ҳозирда у шундай ўлчамли қишки этикларни тикмоқда.
“Мен тахминан 50 жуфт пойабзал сотишга муваффақ бўлдим. Буюртмалар АҚШ, Канада, Бельгия, Нидерландия, Франциядан бўлди. Ўшанда ғоям фойда келтирганини англадим! Кейин этик тикишни ўйладим. Қишда улар билан иссиқ бўлади: уларнинг ичида табиий мўйна бор”, деган этикдўз Григор Луп.
Масофа сақлашга ёрдам берувчи этикларнинг нархи 180 доллар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь