Эстониядаги “Ўлмас полк” ташкилотчиси мамлакатдан ҳайдалди

Олам

image

Эстония Қўриқлаш полицияси департаменти (КаПо) “Ўлмас полк” акцияси ташкилотчиларидан бири Алексей Есаковни “хавфсизлик нуқтаи назаридан” мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар бермоқда.

Қўриқлаш полициясининг таъкидлашича, Есаков кўп йиллар давомида миллатлараро адоватни қўзғатган, Кремль пропогандасини ёйган, Россиянинг Украинадаги тажовузини оқлаган, Шарқий Украинадаги контрабандада қатнашган шахс бўлган.

Ўз навбатида, Қўриқлаш полицияси Есаков нима сабабдан собиқ СССР мамлакатидан чиқариб юборилганига очиқлик киритган.

“4 май куни Алексей Есаков хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатдан чиқариб юборилди... у “Ўлмас полк” ташкилотчиларидан бири эди”, — дейилади КаПонинг кеча, 4 май куни Twitter’да эълон қилинган баёнотида.

Маълумот ўрнида, Қўриқлаш полицияси Эстонияда 26 апрелдан 10 майгача Авлиё Георгий тасмалари, “Z” ҳарфи, Россия ва СССР байроқлари, шунингдек, совет ҳарбий формаларидан фойдаланган ҳолда оммавий йиғилишлар ўтказишни тақиқлаган.  Россиянинг Эстониядаги элчихонаси эса мамлакатда “Ўлмас полк” онлайн режимда ўтказилишини маълум қилди.

 

Сардор Бегалов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг