Эстония Россия фуқароларини мамлакатга киришини тўхтатди

Олам

image

Эстония Хукумати мамлакат консуллик идоралари томонидан берилган Шенген визаси билан Россия фуқароларининг мамлакатга киришини тўхтатди. Бу ҳақда Эстония Хукуматининг матбуот хизматига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 11 август куни Эстония ҳукумати Россия фуқароларини мамлакатга киришини тақиқловчи қарор қабул қилган эди. Ушбу қарор бугун, 18 августдан кучга кирди. Бош вазир Кая Каллас шу муносабат билан россияликлар Украина воқеаларини ҳисобга олган ҳолда Европа Иттифоқига кириш инсон ҳуқуқлари ва эркин ҳаракатланиш масаласи эмас, балки бу улар учун имтиёз эканини тушуниши кераклигини қайд этди.

Расмий Таллин жорий қилган тақиқ фонида, бошқа мамлакатлар томонидан берилган Шенген визасига эга русларнинг Эстонияга кириши билан боғлиқ саволлар пайдо бўлган. Бунга жавобан мамлакат Ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу Эстония учинчи давлат визаси билан Россия фуқароларининг киришини блоклаш ҳуқуқига эга эканлигини айтган.

“Европа Иттифоқининг асосий шартномаси аъзо давлатларга Россия фуқароларининг киришини тўсиб қўйишга имкон беради. Европа Иттифоқи қонунлари ҳатто ЕИга аьзо давлат фуқароларининг маълум бир мамлакатга киришини блокировка қилишга имкон беради. Биз яхши эслаймизки, коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашганда, давлатлар нафақат Европа Иттифоқининг ташқи чегараларини, балки ички чегараларини ҳам ёпган эди”, дейди Рейнсалу.

Ҳозирда вазият амалда қандай бўлиши, чегара хизмати қандай кўрсатмалар олгани аниқ эмас.

Кириш тақиқига бир қатор истиснолар мавжуд:

•  Россиянинг Эстониядаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари; 
•  Юк ташишларда иштирок этаётган шахслар;
•  Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
•  Инсонпарварлик сабабларига кўра республикага кириши зарур бўлган шахслар; 
•  Эстония фуқароларининг яқин қариндошлари;
•  республикада доимий яшаш учун рухсатномага эга бўлган шахслар мамлакат ҳудудига кириши мумкин.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг