Эстония Бош вазири коррупция можароси сабабли истеъфога чиқди

Олам

image

Эстония Бош вазири Юри Ратас коррупция можароси туфайли истеъфога чиқди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилган. 

"Сиёсатда мураккаб вазиятларни ҳал қилиш учун сиз жуда қийин танлов қилишингиз керак бўлади. Ҳозирги вазиятда ўз қадриятларимдан келиб чиқиб, Эстония Республикаси Бош вазири лавозимидан истеъфо беришга қарор қилдим", дейилган сиёсатчи баёнотида. 

Таъкидланишича, у бундай қарорни Марказ партияси кенгаши ва фракцияси ҳамда ҳамкасблари билан маслаҳатлашганидан сўнг қабул қилган. 

Ратаснинг сўзларига кўра, унга бир нечта ечимлар таклиф қилинган, аммо у улардан биттасини тўғри деб билган.

Маълумотларга кўра, Эстониядаги коррупция можароси Porto Franco кўчмас мулки ишлаб чиқарувчисига давлат қарзи берилиши билан боғлиқ.

Юри Ратас 2016 йил 23 ноябрдан Эстония Бош вазири лавозимини эгаллаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юри Ратас

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар