Эски трансформаторлар импортига чек қўйилади – Президент
Жамият
−
06 Май 2022
6173Ички бозорга сифатсиз ва ноқонуний электротехника маҳсулотлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида эски трансформаторлар импортига чек қўйилади. Бу ҳақда бугун, 6 май куни Президент Шавкат Мирзиёев электротехника тармоғида фойдаланилмаётган имкониятлар ва янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
Давлат раҳбари электротехника маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2023 йилда 1 миллиард долларга етказишни буюрди.
“Мисол учун, биргина қўшни давлатлар йилига ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 6 миллиард долларлик электротехника маҳсулотларини импорт қилади. Лекин, ушбу давлатлар импортида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улуши 5 фоизга ҳам етмайди”, дейди Президент.
Бундан ташқари, экспортни ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизимини маиший техника мисолида йўлга қўйиш топширилди. Энди тайёр маҳсулот экспортини кенгайтириш учун Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилади.
Ички бозорга сифатсиз ва ноқонуний электротехника маҳсулотлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида:
• эски трансформаторларни импортига чек қўйишни;
• маиший техникалар маркировкаси тизимини жорий этишни қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.
LiveБарчаси