Эски намунадаги банкноталарни алмаштириш муддати узайтирилди
Жамият
−
12 Январь 2021
5990Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январь этиб белгиланди.
Фуқароларнинг қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилади.
Маълумот учун, 2020 йил 1 июлдан буён ушбу номиналдаги банкнотлар, шунингдек, 50 ва 100 сўмлик тангалар ва банкнотлар фақат Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилиниб, муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь